Сирдарё вилояти божхона бошқармасига қарашли “Сирдарё” чегара божхона постида "Очиқ эшиклар" куни тадбири ўтказилди.. Унда Гулистон шаҳридаги 9-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари “Сирдарё” чегара божхона пости фаолияти билан таништирилди.

Юк автотранспорт воситаларини самарали божхона назоратидан ўтказишда фойдаланиладиган энг замонавий сканер қилувчи қурилмалар,  қўл юкларини сканер қилувчи рентген қурилмалари, СТ-40 жамланмалари, авто тарозилар, портал мониторлар, автомобиль рақамларини аниқлаш тизимлари тўғрисида маълумот берилиб,  ушбу қурилмаларнинг ишлаш жараёни кўрсатиб ўтилди.

Шундан  сўнг, божхона органлари ходимларининг доимий ёрдамчисига айланган хизмат итлари орқали бажариладиган юмушлар ва топшириқлар юзасидан улар иштирокида маҳорат дарси ҳам ўтилди.  

–Божхона пости билан танишув нафақат менда, ўқувчиларимда ҳам катта таассурот қолдирди,–дейди мазкур умумтаълим мактаби директорининг   маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари   Шерали  Юнусов. –Чунки  чегара  божхона пости тўғрисида эшитганмиз, улар фаолиятига оид телекўрсатувларни, фильмларни кўп кўрганмиз.  Бугун ушбу тизим ходимлари фаолияти билан яқиндан  танишдик.  Дилдан суҳбатлашиб божхоначалик касби, унинг масъулияти тўғрисидаги маълумотга эга бўлдик. Энг асосийси,  ташриф давомида  божхоначи  бўлиш истагини билдирган ўқувчиларимиз кўп бўлди. Уларбунинг учун   қаерда, қайси ўқишда ўқиш, қайси фанларни чуқур ўрганиш кераклиги тўғрисидаги саволларига мутахассислардан жавоб олишди.

Умумтаълим мактаби маъмурияти “Очиқ эшиклар” куни тадбирларини тез-тез ўтказиш юзасидан  божхона соҳаси раҳбарлари билан ўзаро келишиб олишди. Чунки, бу каби тадбирлар  ўқувчиларнинг  дунёқараши  кенгайиши, соҳага  қизиқиши ортишига сабаб бўлиши таъкидланди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чегара божхона постида “Очиқ эшиклар” куни