Чавандозларимиз Польшада зафар қучишди
Польшанинг Лешно шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича ўтган халқаро турнирда ҳамюртларимиз Бекзод Қурбонов ва Алишер Эркинов Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилди, дея хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Европанинг 10 дан ортиқ давлатидан маҳоратли чавандозлар қатнашган баҳсларнинг биринчи кунида Бекзод Қурбонов 130 сантиметр баландликдан сакраш беллашувларида «Хоним» лақабли тулпорда 3-ўринни эгаллади.
Алишер Эркинов эса 110 сантиметр баландликдан иборат тўсиқлардан сакраш баҳсларида 1-ўринни қўлга киритди.
Халқаро турнирнинг Гран-при йўналиши ҳисобланган 150 см. тўсиқлардан сакраш баҳсларида Бекзод Қурбонов «Меттс» лақабли тулпорда 60 нафар иштирокчи орасида 7-поғонадан жой олди.
Т. Рўзиев, ЎзА