Наманганда давом этаётган умумтаълим мактабларининг ўқувчилари ҳамда маҳалла ёшлари ўртасида анъанавий «Чарм тўп» футбол мусобақасининг 14-16 ёшли болалар иштирокидаги Республика босқичи якунланди.

Туризм ва спорт вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган ушбу мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳридан сараланган 14 та ҳаваскор жамоа тўртта гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун ўзаро куч синашди.

[gallery-4809]

Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни кенг оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, Олимпия ўйинлари дастурига киритилган спорт турларини ривожлантириш, хусусан миллионлар ўйини футболнинг оммавийлигини оширишга қаратилган турнир юртимизнинг турли ҳудудларидаги ёш истеъдод эгаларини кашф қилиш ва саралаш, турли ёш тоифасидаги терма жамоалар захирасига олишда кўмак вазифасини ўтади.

Мусобақанинг ҳал қилувчи учрашуви - финалда Тошкент шаҳри жамоасини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратган Фарғона вилояти ўсмирлари ғолиб сифатида эътироф этилиб, кўчма кубокни қўлга киритди. Фахрли учинчи ўрин эса андижонлик ёш футболчиларга насиб қилди.

“Чарм тўп” анъанавий футбол мусобақасининг ғолиблари медаллар, диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Оқилхон Дадабоев, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Чарм тўп” соврини фарғоналикларга насиб этди