ФОТОРЕПОРТАЖ

Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 15 ноябрдаги “Ўқувчи-ёшларни чақирувга қадар бошланғич тайёрлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, ушбу йўналишда таълим сифатини тубдан яхшилаш, ўқувчиларда ҳарбий-ватанпарварлик руҳини кучайтириш ҳамда фан ўқитувчиларининг касбий салоҳиятини ошириш мақсадида Сурхондарё вилоятида ўқув-услубий йиғин бўлиб ўтди.                

Ўқув йиғинда вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидан чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчилари иштирок этди. Уларга замонавий педагогик ёндашувлар, инновацион методлар ва интерактив дарс ўтиш услублари бўйича амалий машғулотлар ўтказилди.       

[gallery-24704]

Тадбир доирасида ўқитувчиларга дарс жараёнида АКТ воситаларидан самарали фойдаланиш, ўқувчилар билан мулоқотда иштиёқни ошириш усуллари ҳамда замонавий ўқув режаларига мос ҳолда машғулотларни ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилди. Қатнашчилар томонидан ўз ҳудудларида бу борадаги фаолиятни янада такомиллаштириш, ёшлар ўртасида ҳарбий хизматга бўлган қизиқишни ошириш бўйича таклиф ва ташаббуслар билдирилди.

Бу каби йиғинлар келгусида чақирувга қадар бошланғич тайёрлов тизимини такомиллаштириш, ҳарбий соҳага оид билимларни ўқувчиларга тўғри етказиш ва ўқитувчиларнинг касбий салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қилади.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чақирувга қадар бошланғич тайёрлов тизими такомиллаштирилмоқда