“Changan Hunter” автомашинаси аукционга чиқарилди
Фуқаронинг қарзи берилган ихтиёрий муддатда тўланмаганлиги сабабли унга тегишли “Changan Hunter” автомашинаси аукционга чиқарилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг жорий йил 5 август кунги қарорига асосан қарздор Х.М.дан “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Тўрткўл филиали фойдасига 278,5 миллион сўм ундириш, уни “Changan Hunter” русумли автомашинага қаратиш белгиланди.
Ушбу суд қарори бўйича чиқарилган ижро ҳужжати бўйича Мажбурий ижро бюросининг Қорақалпоғистон Республикаси Алоҳида муҳим ижро ишларини ижро этиш бўлими томонидан ижро ҳаракатига киришилди. Хусусан, давлат ижрочиси томонидан қарздорга ушбу ижро ҳужжати ижросини таъминлаш учун 15 кунлик ихтиёрий муддат берилиб, суд қарорининг ижросини таъминламаслик оқибатлари тушунтирилди.
Шунга қарамасдан, қарздор томонидан ижро ҳужжати талаби ихтиёрий равишда бажарилмаганлиги сабабли, кредитга олинган автомашина давлат ижрочиси томонидан тегишли тартибда хатловга олинди. Натижада автомашина электрон онлайн-аукцион савдо майдончаси орқали сотувга чиқарилди.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири