Чанг бўрони кузатилиши мумкин
«Ўзгидромет» хизмати Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманининг баъзи жойларида чанг бўрони кузатилишини маълум қилди.
Қайд этилишича, 27 январь кунида Ўзбекистонга Туркманистон ҳудудидан Ўзбекистонга илиқ ҳаво кириб келади.
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманининг баъзи жойларида шамол тезлиги 17-22 метр/секундгача кучайиши таъсирида мазкур ҳудудда чанг бўрони кузатилиши мумкин.
Қайд этиш керак, бундай ҳодиса ҳаво ҳарорати ва атмосфера босимининг нисбатан градиентлари вужудга келиши ҳисобига содир бўлади.
ЎзА