"Ипак йўли” халқаро туризм марказида "Challenge Samarkand-2024" халқаро мусобақасининг спринт йўналиши беллашувлари ўтказилди.
Ушбу йўналишда иштирокчилар турли ёш тоифасида 750 метрга сузиш, 19 километр велопойга ва 5 километрга югуриш баҳсларида иштирок этди.
Шунингдек, мусобақа доирасида 4 ёшдан 16 ёшгача бўлган ёш ҳаваскорлар 200 метрдан 1000 метргача эстафеталарда ҳамда аёллар 5 километр масофага югуриш баҳсларида ўзаро беллашди.
[gallery-19151]
Мусобақа ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси хавфсизлик кенгаши котиби, Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси В. Маҳмудов иштирок этди.
Ғ.Ҳасанов, А. Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари