CBS: АҚШ армияси Кубада ҳарбий амалиётга тайёргарлик кўрмоқда
АҚШ қўшини Кубада эҳтимолий ҳарбий амалиёт ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда, дея хабар берган “CBS News”, армия ички ҳужжати ва манбаларга таяниб.
Айни пайт Марказий ва Жанубий Америка, шунингдек Кариб денгизини бирлаштирган Жанубий қўмондонлик муайян ҳудудга алоқа ва муҳандислик батальони, логистика қўмондонлиги, тиббий гуруҳ, жарроҳлик-жонлантириш бўлими ва ҳарбий полиция бригадасини ўз ичига олган 6 турдаги бўлинма жойлаштириш масаласини кўриб чиқмоқда.
Манбаларга кўра, бу бўлинмалар хизмати 90-120 кун ичида талаб қилиниши мумкин.
– Ҳисоботда Куба аниқ тилга олинмаган бўлса-да, мазкур сўров ушбу орол-давлатга нисбатан ишлаб чиқилаётган ҳарбий режага тегишли, – дея таъкидланган мақолада.
АҚШ Жанубий қўмондонлиги махсус ҳудудига жойлаштирилиши кутилаётган қўшин таркиби, аскар сони ва жойлашув манзили ҳали аниқланмаган.
С.Раҳимов, ЎзА