Соҳибқирон Амир Темур таваллуди олдидан

Амир Темур шахси нафақат миллатимиз, балки умуминсоният аҳамиятга молик истеъдоди ва инсоний фазилатлари туфайли боқий саналади. Ул зотнинг ўз муҳрига ёздирган ва бутун ҳаёти давомида амал қилган «Рости-расти», яъни «Нажот ростликдадир» («Куч – адолатдадир») деган эътиқоди бутун инсоният учун доим ҳаётий мезон бўлиб хизмат қилади. Буюк бунёдкор, маданият ва илм-фан ҳомийси, енгилмас саркарда, адолат байроқдори соҳибқирон Амир Темур ҳазратлари инсониятнинг даҳо фарзандларидан бири ҳисобланади.

Амир Темур ва Темурийлар қолдирган бетакрор маънавий мерос бугунга келиб инсониятнинг умумий бойлигига айланди. Айниқса, Амир Темурдек даҳо маҳорати олдида бош эгиб, унинг ҳарбий санъати, яъни стратегияси ва тактикасидан ҳақли равишда мағрурланамиз. Ҳарбий санъат унга буюк саркарда шуҳратини келтирди. Унинг жанглари жаҳоннинг кўпгина ҳарбий академияларида ўрганилди ва ўрганилмоқда. Ҳарбий қурилиш борасида ўз замондошларидан ўзиб кетган Амир Темур ўз даврида армияни яратиш ва такомиллаштириш борасида мукаммал тизимни ишлаб чиқиб, уни моҳирлик билан амалга оширган.  

Соҳибқирон давридагидек мукаммал ҳарбий тузилма тўғрисидаги маълумотлар тарих мулкида кам учрайди. Унинг салтанатида қўшин тузилиши, лавозимларга тайинлаш ва унвонлар бериш, моддий таъминот, қурол-яроғ тутиш тартиби, маош ва рағбатлантириш тузуклари, ҳатто муносиб нафақа тайинлаш тизимигача тартиботлар ишлаб чиқилган ва амал қилган. Бу ҳарбий тизим нафақат юртимиз, балки дунёнинг кўплаб мамлакатларида бугунга қадар андоза, асос ва пойдевор сифатида ўрганиб келинаётганлиги билан ҳам аҳамиятлидир.

Соҳибқироннинг жанггоҳларни танлаш санъати, уруш усуллари ва тактикаси, лашкар тутиш ва сипоҳийларни сафлаш қоидаси «Темур тузуклари» китобида батафсил ёритилган.

Амир Темур қўшини ўнлик, юзлик, минглик (ҳазора), ўн минглик (туман)ларга бўлинган эди. 50–1000 тагача бўлган аскарлар «қўшин», ундан кўпроқлари «қўл» деб, қўшин бошлиқлари «сардор», «амир» деб аталди. Буюк саркарда қўшинни етти қўлга ажратган, ўнг ва чап қўлни захира қўшин билан таъминлаган.

Соҳибқироннинг жанговар фаолиятида ақлбовар қилмас жасоратли саҳифалар жуда кўп. Масалан, ўша даврнинг машҳур тарихнависи Шарафиддин Али Яздий ўзининг «Зафарнома» асарида ёзишича, 1366 йили Қаршида 30 ёшли Темурбек бор-йўғи 243 нафар аскари билан 5 минг кишилик душманга қарши жанг қилган ҳамда сипоҳийлар ҳаракати, саркардалик салоҳияти ва мислсиз зўр жасорати туфайли ғалабага эришган.

1368 йилда Бадахшонда қўли баланд келган душман соҳибқирон аскарларининг кўпини қириб ташлаган ва 130 нафарини асир олган. Ёнида бор-йўғи 13 нафар навкар билан қолган Амир Темур Добон тоғи тепасига чиқиб, душман йўлини мардларча тўсган. Беқиёс маҳорат ва жасоратлар эвазига ўз аскарларини душман чангалидан озод этиб, қутқариб қолган. Кейинчалик соҳибқирон ўша жангни эслаб: «Кўп жанглар қилдим ва кўп воқеаларни бошдан кечирдим-у, аммо бу жангдан қаттиғини кўрмадим...» деган экан.

Амир Темур қўшин таркибини тузиб, тартиб билан ўринларини ҳамда вазифаларини белгилаган. Жумладан, «Зафарнома» асарида қўшин таркибини 7 асосий қисмга бўлиш ва улар ўрнини белгилаб бериш, тартиб билан жойлаштириш Амир Темур томонидан жорий этилгани тўғрисида тарихий маълумотлар мавжуд. Қўшин турида пиёда аскарлар ва отлиқ суворийлар билан биргаликда махсус қуролларни ишга соладиган гуруҳлар ҳам бўлган. Масалан, рандандоз, нафтандоз – ёндирувчи ўтотар қуроллар; сангандоз – тош отадиган қуроллар; манжаниқ – қалъа деворларини бузувчи қуроллар ва ўзиотар қуроллар билан қуролланган жангчилар гуруҳи ҳам мавжуд бўлган. Душманга қўққисдан зарба бериш мақсадида аскарлар беркинадиган махсус пистирма ва пана жой – арғадалларни ташкил этган.  

Амир Темур ўзининг тўсатдан берадиган зарбалари билан машҳур бўлган. Душман қўшинининг сони маълум бўлганидан кейин унинг армияси тун қоронғисида душманнинг лагерига яширинча яқинлашиб, тонгда ҳужумга ўтган. Унинг қўшини қаттиқ интизоми, юқори ҳаракатчанлиги, чидамлилиги ва жангларда жасорати билан ажралиб турган.

Амир Темур қўшинининг асосини кўчманчи қабилалар ташкил этиб, улар отлиқлар ва камончиларни етказиб берган. Ўтроқ халқ армияга пиёдаларни ва ёрдамчи хўжаликлар учун ишчилар ва шаҳарларни қамал қилиш учун жангчиларни, яъни катапульталарни ишлатувчи, таранларни урувчи, ёниб турган камон ўқларни ва нефть аралашмасидан тайёрланган ёнувчи гранаталарни отувчи аскарларни етиштириб берган.

Армияда енгил пиёдалар ҳам бўлиб, улар сафарда отларда ҳаракатланганлар, жанг олиб боришда эса камондан нишонни бехато уриш учун арабларга ўхшаб отлардан тушиб, пиёда ҳолда жанг қилганлар. Пиёда жангчи қилич, 30 та ўққа эга бўлган камон билан қуролланган. Енгил пиёдалар баланд-пастликларда ҳаракатланиш ва шаҳарларни қамал қилиш учун қўлланилган. Бундан ташқари, Амир Темур тоғларда ҳаракатланиш учун махсус отрядни (тоғ пиёдаларини) ташкил этган.  

Қўшин қатъий ташкилий тизимга ва аниқ сафланиш тартибига эга бўлган. Ҳар бир жангчи ўз ўнлигидаги жойини билиши, ҳар бир ўнлик юзликдаги жойини билиши керак бўлган ва ҳоказо. Ҳарбий бўлинмалар сафларда яхши ҳаракатлана олган ва анжомлари, кийим-бошлари ва байроқларининг ранги билан бир­бирларидан ажралиб турган. Айрим отрядлар отларининг ранги билан ҳам фарқ қилган. Амир Темур даврида ҳарбий юришдан олдин кўриклар ўтказиш тўғрисидаги қонун оғишмасдан бажарилган.

Буюк аждодимизнинг тарихий хизматлари ҳақида хорижий олимларнинг тадқиқотлари ҳамда холис эътирофини келтириш мароқлидир. 2018 йил Новосибирск давлат университети мутахассислари жаҳон тарихида илк бор буюк Амир Темурнинг 12 нафар энг яхши саркардаси ҳарбий таржимаи ҳолини тиклаганлиги ҳақида маълум қилдилар. Университет етакчи илмий ходими, тарих фанлари доктори Леонид Бобровнинг сўзларига кўра, Амир Темур саркардаларини шартли равишда уч гуруҳга бўлиш мумкин. Биринчи гуруҳ – «саркарда бўлиш учун туғилганлар», улар ҳақиқатан ҳам иқтидорли бўлган ва Амир Темур бу иқтидорни кўра билган. Иккинчи гуруҳ – «лавозим бўйича саркардалар», улар Амир Темур сафдошларининг фарзандлари бўлиб, лашкарбошилик санъати ва лашкарни ота-бобосидан мерос қилиб олган. Учинчи гуруҳ – «саркарда бўлиб туғилганлар», яъни шахсан Темурнинг қўлида сабоқ олган темурийзодалар.

Амир Темур ўз аскарлари таркибига алоҳида эътибор бериб, уларни замонасининг энг жанговар армиясига айлантиришга ҳаракат қилган ва бунга эришган ҳам.  

Соҳибқирон ҳар бир навкардан, айниқса, бошлиқларидан ҳарбий услублар (тактика)ни эгаллаган, зарур бўлган пайтда ғалаба учун мустақил ҳаракат қила оладиган, жанг майдонида ҳарбий қасамёдга содиқ, навкарлик низомига қатъий риоя эта оладиган, душманга аёвсиз, шунингдек, омонлик истаган рақибларга юмшоқ муомалада, адолатли, кечиримли бўла оладиган хусусиятларни талаб этган.  

–Биз чоп этилмаган материаллар – археологик топилмалар, бутунлигича сақланиб қолган қурол-аслаҳа ва совутлар, XIV аср охири – XV аср бошига тааллуқли тенги йўқ тарихий ёзма манбалар устида сўнгги йилларда фаол ишладик. Ушбу манбалар Темур қўллаган жанг олиб бориш тактикаларини энг майда деталларигача қайта тиклаш имконини беради. Амир Темур қўллаган тактика ва стратегиялар ҳарбий санъатда ҳақиқий олға силжиш бўлган, бу тактикалар кўп жиҳатдан ўз замонидан илгарилаб кетган эди, – дейди Л. Бобров.  

Амир Темур ишлаб чиққан энг самарали тактик усуллардан бири – қўшин қанотларини душман ҳужумидан ҳимоя қилувчи суворий ҳарбий бўлинма – қумбул (қанбул)лардан фойдаланиш эди. Бу – Чингизхон давридан бери душманни қанотдан айланиб ўтиб, маҳв этиб келаётган отлиқ кўчманчиларга қарши самарали курашиш имконини берган.

Олтин Ўрда кўчманчилари Амир Темур билан жангларда унинг қумбулларига жиддий зарар етказа олмаган. Оқибатда, Амир Темур Олтин Ўрдага ҳал қилувчи зарбани бериб, шу билан Руснинг мўғул-татар тутқунидан қутулишига билвосита таъсир қилган.

Бобровнинг сўзларига кўра, новосибирсклик тарихчилар олти йилдан бери Амир Темур армиясига оид маълумотларни ўрганмоқда, яқин вақт ичида миқёси катта бўлган монографияни чоп этишни мақсад қилган ва бу жаҳон тарихида Амир Темур томонидан асос солинган салтанатнинг армияси ва ҳарбий фаолиятини қамраб олган илк илмий тадқиқот бўлади.

Шунингдек,академик Евгений Тарленинг 1943 йил чоп этилган 17 бобли «Наполеон» китобининг 333-бетида шундай маълумот келтирилади: Бонапарт ўз кавалерияси маршали Мюратга юзланиб, «Кимки, Амир Темур ўз-ўзича жанг қилган деса, катта хато қилади. Жаҳон тарихида илк мунтазам армияни, қулай тактика ва стратегияни соҳибқирон Амир Темур ишлаб чиққан», дейди.

Бу ҳақда тарихий манбаларда ҳайратомуз маълумотларни ўқиш мумкин. Масалан, Кастилия ва Леон (ҳозирги Испания) қироли Дон Энрико III нинг соҳибқирон ҳузурига йўллаган элчиси Руй Гонсалес де Клавихонинг ёзишича, қирол уларга Амир Темур ва унинг рақиби Боязиднинг қудратини, бойлигини, бир-бирига қарши қанча аскар ташлаганини ўрганиш ва бўлажак жангни кузатишни топширган эди. Элчи соҳибқирон армиясининг аъло даражадаги тузилишини, унинг жанг усулларини, Ҳиндистон юришидан олиб келинган ўрта аср «танклари» – жанговар филларнинг хусусиятларини таърифлаган. Забт этилган ҳудудларда тартиб-интизомнинг таъминланиши, ҳаётнинг қайта изга туширилиши уни ҳайратга солган.

Тарихий манбаларда яна шундай маълумотларни ўқиймиз: «1402 йилнинг 28 июлида Анқара шаҳри яқинидаги Чубуқ водийсида (ҳозирги Эсенбоға аэропорти яқинида) Амир Темур билан Усмонли султони Боязид Йилдирим аскарлари омонсиз жангга киришадилар. Турли тарихий манбаларда иккала томондан уришган аскарларнинг умумий сони 400 минг, 600 минг, ҳатто бир миллион нафардан ошиқроқ эди, деган баҳсли маълумотлар ҳам мавжуд. Эрталаб бошланган шиддатли тўқнашув кечга яқин соҳибқироннинг ғалабаси билан якунланади».

Амир Темурнинг саркардалик салоҳияти ҳақида усмонли туркларнинг XX асрдаги буюк вакили Мустафо Камол Отатурк шундай деган эди: «Менимча, жаҳонда ўтган саркардаларнинг энг улуғи Амир Темурдир. У ҳеч қачон бирор урушни кўр-кўрона, фақат ҳарбий омадга ишониб бошламаган. У ҳар бир ҳарбий юришга жиддий, пухта, аниқ ҳисоб-китоб асосида узоқ йиллар давомида ҳозирлик кўрарди. Масалан, у Анқара жангида қозонган ғалабасини Боязид Йилдирим билан унинг вассаллари ўртасига ихтилоф солиш билан олдиндан таъминланган эди. У ғалабага ақли билан эришган».

Хуллас, буюк шахслар, хорижий адиблар ва тарихчи олимларнинг тадқиқотларида соҳибқирон Амир Темурнинг буюк саркарда ва доҳийлиги ҳақида холис эътирофларини ўқиш мумкин. Миллатимиз тарихида жаҳоншумул улуғ сиймолар жуда кўп, аммо, ҳеч бир зотга юқоридагидек юксак таъриф берилмаган бўлса керак.  

Ўзбек миллати ва Ўзбекистон давлати бор экан, буюк бобомиз Амир Темурнинг табаррук номи ҳам абадий яшайди. Ўзбекистон шаън-шавкати тимсолига айланган буюк бобомиз сиймоси, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади.  

Қаҳрамон КАМОЛОВ,

Мудофаа саноати бўйича давлат  

қўмитаси раисининг маслаҳатчиси.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Буюк жаҳонгирнинг ҳарбий бошқаруви