Буюк келажак бунёдкорлари
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги 1 октябрь — Устоз ва мураббийлар куни арафасида янги "Буюк келажак бунёдкорлари" лойиҳасида қадрли Устоз ва мураббийларимиз билан туркум суҳбатлар тақдим этади.
Лойиҳада Педагоглар ўртасида йилнинг энг катта беллашуви — Президент ташаббуси билан жорий этилган “Йил ўқитувчиси” танлови ғолиблари билан суҳбат, фахрий ва қадрли устозларимизнинг фаолияти кенг ёритиб борилади.


Байрам арафасида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори Абдусаид Кўчимов “Йил ўқитувчиси” танлови ғолиблари Миробод туманидаги 263 - мактаб ўқитувчиси Дилшодабону Абдуқодирова ва Яккасарой туманидаги 89 - мактаб ўқитувчиси Ситорабону Атабаева билан учрашди ва уларга Янги Ўзбекистон руҳини ўзида акс этган "Юксалиш симфонияси" китоблари тақдим этилди.

Буюк келажак ва тараққиёт бунёдкорлари билан уюштирилган суҳбатларни ўтказиб юборманг. Бизни кузатишда давом этинг!
ЎзА