Бугун халқимиз ўзбек мумтоз адабиётининг забардаст вакили, буюк давлат арбоби, моҳир саркарда, олим ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 543 йиллигини кенг нишонламоқда.
Бобур подшоҳ сифатида амалга оширган ишлари, шоир ва олим сифатида яратган бадиий ва илмий асарлари билан жаҳон тараққиёти, илм-фани ривожига салмоқли ҳисса қўшган буюк шахслардан бири ҳисобланади.
Шу боис ҳам, буюк аждодимиз номи нафақат юртимизда, балки бутун дунёда маълум ва машҳурдир. Юртимизда, хусусан, у туғилиб ўсган Андижонда кўплаб масканларга унинг номи берилган. Яъни, бугунги кунда Андижонда қуйидаги маскан, муассаса, кўча ва майдонлар улуғ шоир номи билан аталади:
Бобур шаҳри;
З.М. Бобур номли Андижон давлат университети;
З.М.Бобур номли вилоят ахборот-кутубхона маркази;
Андижон шаҳридаги Бобур майдони;
З.М.Бобур номли вилоят мусиқали драма театри;
З.М.Бобур номли “Андижон” аэропорти;
Андижон шаҳридаги Бобур шоҳкўчаси;
З.М.Бобур номидаги миллий истироҳат боғи (“Боғи Бобур”);
Андижон шаҳридаги “Бобур арена” стадиони;
Бобур номидаги халқаро жамоат фонди;
Бобур номли сиҳатгоҳ (Андижон тумани).
[gallery-27658]
Бундан ташқари, вилоятдаги ўнлаб маҳаллалар, умумтаълим мактабларига ҳам З.М.Бобур номи берилган.
Ф. Убайдуллаев,
З. Умрзоқов (фото), ЎзА