Буюк Британияда миллий мотам тугади
Буюк Британияда Қиролича Елизавета II вафоти муносабати билан уюштирилган миллий мотам ниҳоясига етди. Жамоат иншоотлари пештоқда яна байроқлар кўтарилди. Бу ҳақда “Sky News” телеканали хабар берди.
Қиролича оиласи даврасида мотам яна етти кун давом этади: сарой бинолари устидаги байроқлар ярим очиқ ҳолатда бўлади. Шу давр мобайнида оила аъзолари оммавий тадбирларда қатнашмайди.
Телеканал ҳисобига кўра, Лондонда Қиролича билан видолашув маросимида 250 мингга яқин одам иштирок этган.