Буюк Британия элчиси билан учрашув
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Тим Торлотни қабул қилди.
Мулоқот чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, таълим ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Қишлоқ хўжалиги, енгил саноат, инновация, энергетика, «яшил» иқтисодиётни ривожлантириш каби йўналишларда алоқани кенгайтириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Элчи Буюк Британия ҳукумати мамлакатимизда сўнгги йилларда жамиятнинг барча жабҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни қўллаб қувватлашини таъкидлади.
Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди. Буюк Британия ҳукумати Афғонистон мавзуси бўйича Ўзбекистон билан икки томонлама маслаҳатлашувни давом эттиришдан манфаатдорлиги маълум қилинди.
ЎзА