Буюк Британия делегацияси ОКМКда
Олмалиқ кон-металлургия комбинати кўплаб ривожланган давлатлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиб келмоқда.
Жорий йилнинг 22 август куни Буюк Британия давлат котибининг парламент ўринбосари, экспорт вазири Малкольм Оффорд бошчилигида Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Тимоти Смарт, савдо ва инвестиция масалалари бўйича масъуллар ва бир қатор етакчи компания вакилларидан иборат делегация ташриф буюрди.
Туманли Альбиондан ташриф буюрган меҳмонлар Қалмоққир ва Ёшлик-1 конлари, Мис бойитиш фабрикаси фаолияти ҳамда янги барпо этилаётган 3-Мис бойитиш қурилиш жараёни билан таништирилди. ОКМК раҳбарияти ва Буюк Британия делегацияси ўртасида ташкил этилган учрашувда келгусидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқалари муҳокама этилди.
Тадбирда Weir Minerals, United Concrete Canvas каби компания вакиллари ўз фаолият турлари бўйича тақдимот ўтказди.
ОКМК ахборот хизмати