
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида миллий меросимизни акс эттирувчи навбатдаги ижодий тадбир бўлиб ўтди.
Ушбу лойиҳа институтнинг "Дастгоҳли рангтасвир" ҳамда "Хаттотлик ва миниатюра" йўналишлари 1-босқич талабалари иштирокида ташкил этилди.

Мазкур санъат лойиҳасида видео-монтажчи Жалолбек Саъдуллаев, Маликалар "Бибихоним", "Туркон хотун", "Суғдиёна" либослари муаллифи Фотима Мардиева, Малика "Бибихоним" образини гавдалантирган талаба Дилнура Суюнова, Малика "Туркон хотун" образини гавдалантирган талаба Маржонахон Ўринбоева ҳамда Малика "Суғдиёна" образидаги талаба Сарвиноз Абдуқодирова иштирок этди.

Улар ўз ижодий ишлари орқали буюк аждодларимизнинг унутилмас қиёфасини ҳамда образини қайта жонлантирдилар.

Гулноза Бобоева,
ЎзА