Президентимиз раислигида ҳудудларнинг туризм салоҳиятини янада ошириш ҳамда хорижий ҳамкорлар билан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш юзасидан ўтказган видеоселекторда берган топшириқ асосида бугун Бухорода янги туризм йўналишларида кенг кўламли ишлар олиб бориш режа қилинган.
– Бухоро азалдан ўзининг тарихий обидалари билан дунё сайёҳларини ҳайратини келтирган. Йиллар давомида туризм соҳасидаги амалга оширилган кенг кўламли ишлар натижасида сайёҳлар оқими янада кўпайди. Бу, албатта, юртимизнинг халқаро ҳамжамиятдаги нуфузини ошиб бориши, шу билан бирга туризм тарғиботининг тўғри йўлга қўйилганидан далолат. Сентябрь ойида ЮНЕСКО халқаро ташкилотининг сессияси Самарқандда бўлиб ўтиши, шу билан бирга кўҳна Бухорода Халқаро замонавий санъат биенналесининг ўтиши халқаро майдонда юртимизга бўлган эътиборни янада ошишига олиб келмоқда, – дейди вилоят туризм бошқармаси бошлиғи Суҳроб Бобокалонов.
Бухоро вилоятида 2025-2026 йиллар давомида умумий қиймати 111,0 миллион АҚШ долларлик 38 та лойиҳаларни ишга туширилиши натижасида 874 та иш ўринлари ташкил этилиши режалаштирилган. Биргина жорий йилнинг биринчи чорагида лойиҳа қиймати 7,3 миллион долларлик 4 та лойиҳа ишга туширилди. Ҳозирда юртимизда ялпи ҳудудий маҳсулот кўрсаткичларида туризм хизматлари улуши 2024 йил ҳисобида 20,1 фоизни ташкил этиши соҳада мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланишни тақозо этмоқда. Шунга асосланиб айтадиган бўлсак, туризм инвестициялар ҳажми 2025 йилнинг биринчи чорагида 117,3 миллион АҚШ долларга етказилди.
[gallery-22883]
– Олий таълим йўналишидаги талабаларга ҳам кенг имкониятлар берилдики, уларнинг амалиёти, ўқиши, тажрибалари хусусан, туризм ривожланган мамлакатлардаги олийгоҳларда амалга ошириш, “Эл юрт” жамғармаси, қўшимча маблағлар орқали энг ками бир йилда 500 нафар ёшларни хорижга жўнатиш масалалари бу кенг имконият, десак муболаға бўлмайди, – дейди Бухоро давлат университети ректори Обиджон Ҳамидов. –Бугунги кунда университетнинг туризм ва иқтисодиёт факультетида 600 га яқин талаба таҳсил олмоқда. Шу йилнинг ўзида 200 дан ортиқ битирувчилар бевосита ўзлари дуаль таълим асосида меҳмонхоналарда, транспорт, маданий мерос объектларида шу билан биргаликда туризм масканларида, ресторан бизнеси, умумий овқатланиш каби йўналишларда фаол иштирок этиб, диплом олишдан олдин улар иш ўринларига ҳам эга бўлди. Юртимизда ягона Бутун жаҳон туризм ташкилотининг таълим жараёнларини сертификатлаш, аккредитациядан ўтиш бўйича Марказий Осиёдаги 2-олий таълим муассасаси сифатида тан олинди.
2024 йил соҳада 18,1 мингта 2025 йилнинг биринчи чорагида 1,7 мингта янги иш ўрни яратилиши натижасида бугунги кунда жами 75,1 мингдан кўпроқ аҳоли шу соҳада ишламоқда. Табиийки, бу билан туризм соҳаси келажак касблари орасида ҳам энг муқобили саналади.
Ҳозирда вилоятнинг Когон туманидаги Қасри Орифон, Жондор туманидаги Ушот, Ромитан туманидаги Ўба қишлоқларига “туризм қишлоғи” мақоми берилиши юзасидан амалий ишлар бошланди. Туризм инвестиция лойиҳалари жумладан, меҳмонхона, эко-агротуризм объектларида ташаббускорлар қиймати 51,5 миллиард сўмлик 11 та лойиҳани амалга оширишни мақсад қилган. Демак бу соҳа ривожи ҳам ўз-ўзидан салоҳиятли кадрлар масаласи билан чамбарчас боғлиқ.
Ислоҳотлар сабаб Бухорода халқаро стандартларга хос 2 та 4 юлдузли ва 4 та 3 юлдузли меҳмонхона ишга тушди ва вилоятга халқаро брендлар кириб келди. Бу замонавий меҳмонхоналарда 2000 дан зиёд ёшлар 1200 АҚШ долларгача маош олмоқда.
Жорий йилда 69 та янги жойлаштириш воситалари ва уларнинг умумий сони 673 тага ҳамда ўринлар сони 16,7 мингга етказилади. 15 та янги туроператор иш бошлайди ва улар 200 тага ҳамда 30 та гид-экскурсоводларни сертификатлаш орқали уларнинг сони 380 нафарга етказилади. Шунга мувофиқ, вилоятда малакали кадрлар тайёрлашга ҳам алоҳида урғу берилмоқда.
Жорий йилда Франция, Италия, Германия, Испания, Туркия, Россия, Қозоғистон, Исроил, Эрон, Индонезия, Малайзия, Сингапур, Бангладеш, Покистон, Ҳиндистон, Хитой каби мамлакатлар туризм вакилларини Бухорога ҳамда маҳаллий туристик компанияларни ушбу мамлакатларга танишув саёҳатлари ташкил этилади. Қолаверса, маҳаллий мутахассисларнинг хорижда тажриба алмашишини таъминлаш ҳам устувор вазифалар этиб белгиланган.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/SCFBJEfcoVA" title="Buxoroda turizm salohiyati oshdi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (видео, сурат), ЎзА мухбирлари.