
ФОТОРЕПОРТАЖ
Дунё сайёҳлари эътиборидаги Бухоронинг туристик салоҳиятини юксалтириш мақсадида кейинги йилларда қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жорий йил бошидан буён вилоятда янги 38 та жойлаштириш воситаси, жумладан, 9 та меҳмонхона, 6 та хостел ва 22 та оилавий меҳмон уйи фаолияти йўлга қўйилиши натижасида уларнинг умумий сони 640 тадан ошди. Шунингдек, 20 та янги туроператор-турагент фаолият бошлади.
[gallery-23904]
Вилоятга ушбу даврда ташриф буюрган хорижий сайёҳларга кўрсатилган хизматлар орқали туризм экспорти 288,1 миллион АҚШ долларга етказилди. Шу билан бирга, республика ҳудудларидан Бухорога 2 миллион 166 минг нафар маҳаллий аҳоли сайёҳ сифатида ташриф буюрди.
ЎзА фотомухбири
Тоҳир ИСТАТОВ олган суратлар