Бухорода юриш марафони ўтказилди
Бухорода «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» фестивали доирасида оммавий юриш марафони бўлиб ўтди.
Унда вилоят ҳокими ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, корхона ва ташкилот мутасаддилари ва ходимлари, спортчилар, ҳарбийлар, ёшлар қатнашди.

Марафонга вилоят ҳокими Ботир Зарипов бошчилик қилди.Тадбирда юртимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштиришга қаратилган тадбирларнинг фаол иштирокчиси, Олимпия ўйинлари совриндори, бокс бўйича жаҳон чемпиони Шаҳрам Ғиёсов ҳам иштирок этди. Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши томонидан ўқув-техникалари иштироки таъминланди.

Ўн минг нафарга яқинга яқин марафон иштирокчилари Бухоро шаҳридаги «Ситора» истироҳат боғи олдидан Арк қўрғонигача бўлган масофани босиб ўтди.

Зариф Комилов, ЎзА