ФОТОРЕПОРТАЖ
Кейинги йилларда Бухорода туризм ва хизмат кўрсатиш соҳасини жадал ривожлантириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бунинг самарасида янги, замонавий меҳмонхоналар, хостел ва оилавий меҳмон уйлари, кафе ва ресторанлар сони ортмоқда. Улардаги сервис хизматлари сайёҳларга манзур бўлаётир.
[gallery-19147]
Меҳмонхоналарнинг биринчи қаватида ташкил этилган миллий савдо мажмуалари ва ҳунармандчилик маҳсулотлари шохобчалари айниқса, хорижлик сайёҳлар эътиборини ўзига жалб этмоқда. Меҳмонхоналарнинг том қисмидаги террассаларда меҳмонлар ҳордиқ чиқариб, тунги Бухорони томоша қилиши учун имконият яратилган. Бундай қулайликлар шаҳарга ташриф буюрувчи сайёҳлар қамровини кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этади.
Тоҳир ИСТАТОВ(сурат),ЎзА