Бухорода психологик тренинг ташкил этилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро шаҳрининг Шодлик маҳалласида “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остидаги маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари доирасида хотин-қизлар ва нуроний онахонлар иштирокида психологик тренинг ўтказилди.
Тадбир давомида оилада фарзанд тарбияси ва унда ота-онанинг роли мавзуига оид савол-жавоб ҳамда очиқ мулоқот ўтказилди.
[gallery-13249]
Тренингда таъкидланганидек, фарзанднинг гўзал хулқли бўлиб тарбия топишини фақатгина онага боғлаб қўйиш тўғри эмас. Бу борада отанинг ҳам ўрни беқиёс. Агар ота солиҳ бўлса, фарзандлар ҳам унинг кетидан эргашади, отанинг яхшилиги фарзандларга куч-қувват бўлади.
Иштирокчиларнинг мавзу юзасидан барча саволларига мутахассис батафсил жавоб қайтарди. Шунингдек, хотин-қизлар ўз фикр, қарашларини баён этди. Нуроний онахонларнинг фарзанд тарбияси борасидаги маслаҳатлари эса ёш оналарга ибрат вазифасини ўтади.
Тоҳир ИСТАТОВ(сурат),ЎзА