Бухорода овоз бериш давом этмоқда
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов Бухоро вилоятида хизмат сафарида бўлиб турибди. Вазир фуқаролик ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда шаҳардаги Бухоро юридик техникуми биносида ташкил этилган 49-сайлов участкасида овоз берди.
Сайлов участкасида сайловга қизғин тайёргарлик кўрилган. Овоз бериш жараёни аҳолининг фаол иштироки билан бошланган. Участкада рўйхатга олинган сайловчилар овоз бермоқда.




Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 3-Бухоро округи бўйича 613 сайлов участкалари фаолият олиб бормоқда. Овоз берувчиларнинг умумий сони 1 миллиондан зиёд.
Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА