Бухорода Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан шаҳардаги Мотамсаро она ҳайкали пойига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди.

Унда вилоят секторлари, Миллий гвардия, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг вилоят бошқармалари раҳбарлари, шунингдек, давлат, жамоатчилик ва ёшлар ташкилотларининг вакиллари қатнашди.   

Вилоят ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Ботир Зарипов ҳарбий оркестр мусиқа садолари остида Мотамсаро она ҳайкали пойига гул қўйиб, эҳтиром кўрсатди. Ҳарбий оркестр ижросида Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради. Бундай тадбирлар вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида бўлиб ўтмоқда.   

[gallery-5463]

Зариф Комилов,  
Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода Мотамсаро она ҳайкали пойига гул қўйилди