Бухорода кино кунлари ўтказилади
Бухорода жорий йилнинг 16-17 сентябрь кунлари “Ипак йўли дурдонаси” XIV Тошкент халқаро кинофестивали доирасида кино кунлари бўлиб ўтади.
Тадбир кунлари вилоятга Россия ва Озарбайжоннинг машҳур киноюлдузлари, шунингдек, эл ардоғидаги ўзбек киноижодкорлар ташриф буюради.
Шу кунларда вилоят бўйлаб ижодий учрашувлар ва бир қатор янги фильмлар премьерасини ўтказиш режалаштирилган.
–Асосий тадбирларнинг очилиши Бухоро шаҳридаги “Бухоро” кинотеатрида 16-17 сентябрь кунлари соат 17:30 да бўлиб ўтади, – дейди Ўзбекистон Кинематография агентлиги вилоят бўлими раҳбари Али Чориев.
– Бунда хорижий ва маҳаллий киноижодкорлар билан учрашув ва янги фильмлар намойиши вилоятдаги барча кинотеатр ва кинозалларда ўтказилади. Кириш мутлақо бепул. Барчани Маънавият байрамига таклиф этамиз.
Зариф Комилов, ЎзА