Бухорода ҳам тест синовлари якунланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро вилоятида ҳам 2024/2025 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ўтказилган тест синовлари ўз якунига етди.
Имтиҳонлар Бухоро шаҳридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги биноси ва “Ёшлик” спорт мажмуасида белгиланган жадвал асосида ўтказилди.
[gallery-18428]
Вилоятда жами 40 минг 875 нафар абитуриентдан олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжат келиб тушган бўлиб, улардан 38 минг 56 нафари тест жараёнларида иштирок этди. 2819 нафари имтиҳонда қатнашмади, 5 нафари эса тартиб қоидаларни бузгани учун жараёндан четлатилди.
Тоҳир ИСТАТОВ(сурат),ЎзА