Бухорода Халқаро улоқ-кўпкари турнири бўлиб ўтади
Жорий йилнинг 27–29 март кунлари Бухоро вилоятининг Бухоро туманида жойлашган Миллий гвардиянинг “Чавандозлар мактаби” ҳудудида Қорабайир зотли отлар иштирокида Халқаро улоқ-кўпкари турнири бўлиб ўтади.
Спорт вазирлиги, Миллий гвардия, мамлакатимиз улоқ-кўпкари федерацияси ва турли ҳамкор ташкилотлар томонидан бешинчи бор ўтказилаётган Халқаро улоқ-кўпкари турнирида Россия, Қозоғистон, Қирғиз Республикаси, Тожикистон, Хитой давлатлари ҳамда Ўзбекистондан иккита жамоа иштирок этади.
Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, ушбу турнир 2022 ва 2023 йилларда Сурхондарё вилоятида, 2024 йил Фарғона вилоятида ҳамда 2025 йил Наманган вилоятида кўтаринки руҳ ва юқори ташкилий савияда ўтказилган.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА