Бухорода гастрономик туризм ривожланмоқда
"National Geographic Russia" ўз интернет сайтида Ўзбекистонни гастрономик туризм учун энг яхши мамлакат дея таъриф берган эди.
Ҳақиқатдан ҳам мамлакатимизга келган сайёҳлар Бухоро оши софийси, Тошкент тўй оши, Самарқанд нони ва воҳа тандир гўштнинг мазасини алоҳида эътироф этишади. Аслида бу борада ҳар бир ҳудуднинг ўзига хослиги, эътибор тортадиган жиҳатлари кўп.
Бухоро вилоятида ҳам гастрономик туризмни ривожлантириш борасида қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Яқинда вилоятга ташриф буюрувчи меҳмонларга қулайлик яратиш мақсадида яна бир сўлим ресторан иш бошлади.
Бу Бухоро шаҳрининг А.Бобоқулов кўчасида “Samonur Taste Food” МЧЖ томонидан қуриб битказилган янги “САМОНУР” деб номланган ресторандир. Миллий ҳамда Европа таомлари тайёрланадиган бу ресторан бир вақтинг ўзида 150 кишини сиғдира олади.
Бухоро вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти Матбуот хизмати