Бухоро вилоятида аҳоли турмуш тарзини яхшилаш, яшаш учун қулай шароит яратиш борасида кейинги йилларда давлат дастурлари асосида катта ишлар амалга оширилди.

Хусусан, уй-жой қурилиши бўйича давлат дастурлари асосида аҳолининг уй-жойга муҳтож қатлами учун ўтган 2017-2023 йилларда жами 26 642 та хонадондан иборат бўлган 976 та кўп қаватли уй-жой қурилди.

2023 йилда бозор тамойиллари асосида хусусий тадбиркорлар томонидан 4079 та хонадондан иборат бўлган 105 та кўп қаватли уй фойдаланишга топширилди.

Аҳамиятлиси, ҳукуматимиз томонидан сўнгги йилларда уй-жойлар қурилишида янгича тизим яратилиб, “Янги Ўзбекистон” массивлари ташкил қилинмоқда. Хусусан, Бухоро вилоятида Ғиждувон ва Қоракўл туманларида “Янги Ўзбекистон” уй-жой массивлари барпо этилмоқда.

[gallery-19116]

Ғиждувон тумани Барака маҳалласидаги 35 гектар ҳудудда “Янги Ўзбекистон” массивида бугунга қадар 320 хонадонли 16 та уй-жой фойдаланишга топширилди. Қоракўл тумани Дўрмон маҳалласидаги 26 гектар ҳудуддаги “Янги Ўзбекистон” массивида эса бугунги кунга қадар 12 та 240 хонадонли уй-жойлар қурилди.

–“Янги турмуш” маҳалласидан бу шаҳарчага кўчиб келдик, –дейди “Янги Ўзбекистон” массивидаги янги хонадон эгаларидан бири, 15-уй, 9-хонадон бекаси Гулшода Эрниёзова. –Биз оиламиз билан ўқитувчилар сулоласи вакилларимиз. Ўзим қишлоқдаги 24-сонли мактабда ўқувчиларга тасвирий санъат ва чизмачилик фанидан сабоқ бериб, нафақага чиққанман. Кўп йилдирки, иккинчи гуруҳи ногирони сифатида даволанишга муҳтожлигим боис, қишда иссиқ ва шинам уйга эҳтиёжимиз бор эди. Турмуш ўртоғим Саъдулла Қодиров, қизим Гулзира ва Абдулла ўғлим билан маслаҳатлашиб, шу ердан уй сотиб олишга қарор қилдик. Қиймати 280 миллион сўмга баҳоланган икки хонали, 50 метр квадратга тенг хонадонни 32 миллион сўм бошланғич бадалини тўлаб харид қилдик. Бунда бизга “Халқ банки” туман филиали яқиндан кўмаклашди. Уйнинг қолган пулини ўз зиммасига олгани ҳолда биз билан 20 йил муддатга кредит шартномасини расмийлаштирди. Асосийси, пишиқ ғиштдан мустаҳкам қурилган уйда табиий газ, электр энергияси, тоза ичимлик суви таъминотидан бирор -камчилик йўқ.  

Вилоятда аҳолининг уй-жойга бўлган талабини қондириш, уларни давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида сўнгги 4 йилда 3283 нафар фуқаро уй-жой сотиб олиши учун 119,6 миллиард сўм субсидия маблағлари ажратиб берилди. Жумладан, 2023 йилда 1083 нафар фуқаро уй-жой сотиб олиши учун 34,6 миллиард сўм субсидия маблағлари йўналтирилди.

Мазкур ишларнинг узвий давоми сифатида жорий йилда ҳам 1000 нафар фуқаро уй-жой сотиб олиши учун 39,9 миллиард  сўм субсидия маблағлари ажратиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган аҳоли қатламини қўллаб- қувватлаш мақсадида вилоятда ўтган йилларда маҳаллий ҳокимликлар ва ҳомийлик маблағлари ҳисобидан бошпанасиз, оғир турмуш шароитига тушиб қолган, уй-жойга муҳтож бўлган жами 377 нафар хотин-қизга янги уйлар қуриб берилди ва уйлари таъмирланди.

Шунингдек, юқорида қайд этилган тоифадаги 49 нафар  хотин-қизга 5,580 миллиард сўм маблағ ҳисобига ижтимоий уй сотиб олиб берилди.  

Ҳозир уй-жойга муҳтож, боқувчисини йўқотган 131 та хотин-қизга  яшаётган уйларнинг ижара тўловлари тўлаб берилмоқда. Шу ўринда, охирги 2021-2023 йилларда 7 миллиард 623 миллион сўм давлат бюджетидан маблағ ажратилиб, 46 нафар боқувчисини йўқотган, вояга етган етим болалар тўлиқ давлат ҳисобидан уй билан таъминланди.

Жорий йилда ҳам вояга етган 20 нафар етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола уй билан таъминланиши режалаштирилган. Ҳозирги кунга қадар 11 нафар етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлганлар уй-жойини харид қилиш учун 2 миллиард 345 миллион сўм маблағ Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳисобидан ажратилди. Шунингдек, қолган 9 нафар бола учун уй-жой харид қилиш ишлари йил охирига қадар амалга оширилади.

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат),

ЎзА мухбирлари

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода аҳоли турмуш шароитини яхшилаш борасида қандай ишлар бажарилди?