Бразилия – Куба: 10:0
Мамлакатимизда футзал бўйича жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи ўйинларининг навбатдагиси Бухородаги “Универсал” спорт мажмуасида бўлиб ўтди. Майдонга Бразилия ва Куба терма жамоалари тушди. Ўйининг бошланишидан Бразилия жамоаси рақиблардан анча устун эканликларини намойиш этди. Кубалик дарвозабон ҳарчанд ҳаракат қилмасин рақибларнинг ҳужумларига дош беролмади. Шиддатли ҳужумлар, аниқ узатмалар, кучли зарбалар ҳисобни кескин ошира бошлади.
Ўйинда Бразилия термаси аъзолари Куба дарвозасига голлар шодасини тақдим этди десак, муболаға қилмаймиз. Ўз навбатида Бразилия ўз дарвозасини дахлсизлигини сақлаган ҳолда рақиблар устидан йирик ҳисобда ғалабага эришди. Ҳисоб эса қуйидагича якунланди: 10:0.
Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари.