Бухоро туризм техникумида кириш имтиҳонлари старт олди
Кеча – 5 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тасарруфидаги Бухоро туризм техникумида кириш имтиҳонлари старт олди.
Абитуриентларнинг имтиҳонга киришидан олдин тана ҳарорати ўлчаниб, керакли ниқоб ва қўлқоплар билан таъминланди, дейилади Бухоро вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати хабарида.
Тест синовлари 2 сменада, 12 гуруҳга бўлинган ҳолда ўзбек ва рус тилларида ўтказилди. Мазкур кириш тестлари шаффофлик асосида, барча хавфсизлик чоралари кўрилган, санитария ва гигиена қоидаларига риоя қилинган тарзда ташкиллаштирилди.