Бухорода жорий йилнинг 21-25 май кунлари ўтказиладиган “Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали” ҳамда “Миллий каштадўзлик санъати фестивали” га қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.

– Фестивалда 50 дан ортиқ давлатдан 211 нафар хорижий меҳмонлар келиши кутилмоқда, – дейди Ўзбекистон “Ҳунарманд” уюшмаси Бухоро вилояти бошқармаси бошлиғи Акбар Мухаммедов. – Зардўз, заргар, каштадўз ҳунарманд, конференция иштирокчилари, хорижий оммавий ахборот воситалари, WCC ходимлари, юқори мартабали меҳмонлар ва ҳамкор ташкилотлар вакилларидан иборат меҳмонлар 19 май кунидан келишни бошлайди. Меҳмонлар Тошкент, Бухоро шаҳридаги меҳмонхоналарга жойлаштирилади. Уларга инглиз, араб, форс, испан, турк ва рус тилида мукаммал сўзлашадиган волонтёрлар ҳамроҳлик қилади.

[gallery-7161]

Фестивалда иштирок этувчи маҳаллий ҳунармандлар рўйхати шакллантирилган. Республикамизнинг 14 та ҳудудидан 97 нафар заргар ва 10 та заргарлик йўналишида фаолият олиб борувчи корхоналар, 33 нафар зардўз, 35 нафар каштачилик ҳамда бошқа йўналишлардан 90 нафар ҳунармандлар иштироки режалаштирилган.

Фестивални тарғиб қилувчи 10 дан ортиқ эсдалик буюмлар намуналари тайёрланди. Шу жумладан, “Зардўзлик санъати тарихи” китоби ҳам. Фестивални ўтказиш жойи сифатида “Арк” қўрғони олд майдони, унга туташ хиёбон ва хиёбондан Минораи Калон мажмуаси йўл ёқаси белгиланди. Маҳаллий ҳамда хорижий иштирокчиларнинг жойлашув схемаси (дислокация) ишлаб чиқилди.

Зариф Комилов,

Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухоро Халқаро фестивал иштирокчиларини чорламоқда