Бухоро-Гуандун: тадбиркорларнингфаолияти кенгаймоқда
Бухорода ҳудудлар ўртасида ўзаро савдо, технология ваинвестиция ҳамкорлигини кучайтириш, Хитойнинг Гуандун провинцияси етакчи компаниялари қурилиш, тиббиёт, маиший техника ва технология, қишлоқ хўжалиги,электроника соҳаларида тенг манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан бухоролик ҳамда хитойлик ишбилармон доира вакиллари, тадбиркорларнингнавбатдаги мулоқоти ташкил этилди.
Самимий руҳда кечган мулоқотда вилоят ҳокими Ботир Зарипов ҳамда хорижий делегация раҳбари, Гуандун провинцияси яшил ишлаб чиқаришсаноати ҳамкорлик қўмитаси бошлиғи William Lin сўзга чиқди. Келишувларга эришилган бизнес лойиҳаларни ўзаро ишонч ва тенг манфаатли ҳамкорлик асосида амалга оширишнижадаллаштириш юзасидан ўз фикр-мулоҳазалари, конструктив таклифларини баён этди.

– Сўнгги кунларда Хитой ишбилармонлари билан олибборилган музокараларга мувофиқ, Бухоро вилояти ва Гуандун провинцияси тадбиркорларининг фаолиятини мувофиқлаштириб борувчи уюшма — Федерация ташкилэтишга келишилди, – деди Ботир Зарипов. – Бу имконият маҳаллий тадбиркорларимиз учун жаҳонда шиддат билан ривожланаётган Хитой бозорига кириш имкониятидир.Бунинг учун Бухоро ва Гуандунда алоҳида “шоу роом”лар очиб, икки томон савдо алоқаларини ривожлантириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тарғиботиникучайтириш, бизнес ҳамкорлар топиш мумкин бўлади. Айни кунда ҳудудда бир гектар ер майдони танланган ва дастлабки босқичда мебелсозликни ривожлантиришга доирамалий иш бошланмоқда. Энди хитойлик бизнес вакиллари билан яқин ҳамкорликда бизнес лойиҳаларини рўёбга чиқариш, экспорт-импорт операцияларини кенгайтириш,маҳсулдорликни ва моддий манфаатдорлигини ошириш учун қулай муҳит яратилмоқда.

Шунингдек, мулоқотда нафақат мебелчилик, балки бошқа йўналиш ва тармоқларда, масалан, логистика, косметика маҳсулотлари ишлабчиқариш, қишлоқ хўжалиги, пиллани қайта ишлаш, меваларни қуритиш ва қадоқлаш каби йўналишларга инвестиция жалб қилиш бўйича таклифлар ҳам илгари сурилди.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири.