Бухорода “Қалблар дардига дармон” номли биринчи халқаро замонавий санъат биенналеси тантанали равишда очилди. Илк бор Жидда шаҳридаги Ислом санъат биенналесида кашф этилган “Al-Musalla” – ибодат ва тафаккур учун мўлжалланган макон лойиҳаси тақдимоти маданий форумнинг асосий тадбирларидан бири бўлди.

Анжуманга ташриф буюрган Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ушбу арт-объектнинг Бухоро учун алоҳида аҳамиятини қайд этди:

– Бухоро биенналесининг энг қизиқарли манзилларидан бири – “Al-Musalla” лойиҳаси ҳисобланади. Бухоронинг маънавий маркази саналган “Минораи Калон” мажмуаси ёнида жойлашган ушбу лойиҳа тарих ва бугунги кунни уйғунлаштирган ҳолда осудаликка чўмган, кишини мушоҳадага ундайдиган замонавий маскан қиёфасини намоён қилмоқда. “Diriyah Biennale Foundation” жамғармаси қўллаб-қувватлови ва ташкилотчиларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракати туфайли Ўзбекистон мазкур инсталляцияни маданий мероснинг бир қисми сифатида қабул қилган илк мамлакатга, Бухоро эса лойиҳани қайта жонлантирган шаҳарга айланди.

А.Алимова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухоро “Al-Musalla” лойиҳасининг янги тимсолига айланди