Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда.
Бувайдалик фермерлар эришаётган ютуқлар бунинг исботидир. Улар дастлаб пилла, сўнгра ғалла етиштириш шартномаларини вилоятда биринчилар қаторида адо этганди. Мана энди, пахтачиликда ҳам улар биринчи бўлишди. 5 минг гектар майдондан ҳозиргача 18,6 минг тонна пахта ҳосили йиғиб олиниб, юзлари ёруғ бўлди.
Ўн нафарга яқин фермер ҳар гектардан 50 центнердан ошириб хирмон кўтарди. Ҳали терим давом этмоқда. Мутахассисларнинг чамаловига кўра, умумий хирмон 22-23 минг тоннага, ўртача ҳосилдорлик эса 45 центнерга етказилади.
Муҳаммаджон Обидов, ЎзА мухбири