Бугун туғилган кун
“Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Сарвар Отамуратов 1973 йил 22 апрелда Тошкент шаҳрида туғилган.
22 апрель
“Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Сарвар Отамуратов 1973 йил 22 апрелда Тошкент шаҳрида туғилган.
Сарвар Отамуратов 1995 йил ҳозирги Ўзбекистон Миллий университетини, 1998 йил Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини, 2003 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тугатган.
Меҳнат фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Валюта-иқтисод бош бошқармасида етакчи иқтисодчиликдан бошлаган Сарвар Отамуратов шундан буён қатор масъулиятли вазифаларда ишлаб келмоқда.
У 2018 йил “Дўстлик” ордени соҳиби бўлган.
***
PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшаётган инсонлар, давлат ва жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.
Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.
Телеграм: @UzA_pochta, @Ikrom_Avvalboyev
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37
Сайтимизни кузатиб боринг!