Бургаслик 300 бола тиббий кўрикдан ўтказилди
"N.I.Pirogov" университети кўп тармоқли фаол даволаш ва шошилинч тиббиёт маркази ҳамда Болгария тиббиёт университети пойтахт тиббиёт коллежи томонидан ташкил этилган "Болалар саломатлиги" дастури доирасида Бургас шаҳрида жами 300 нафар бола профилактик кўрикдан ўтказилди.
ВТА ахборот агентлиги хабар беришича, Бургасга тўртинчи ташриф илк бор кенгайтирилган таркибни тўплади: мутахассислар сафига "Авлиё Анастасия" кўп тармоқли болалар касалхонасидан ҳам шифокорлар жалб этилди.
Қайд этилишича, қўшма профилактик кўрик давомида сколиоз, крипторхизм, гематурия, буйракдаги чўкма, энурез, бўлмача нуқсони, ритм бузилиши, гипертония, аномалия, аденоид вегетациясида гипертрофия ҳолатлари кўп учраган.
Ўтган йил ушбу дастур асосида Монтана штати ва минтақадаги болалар учун бепул кўрик ташкил қилинган. Умуман, 2012 йил – компания ташкил этилгандан буён мамлакат бўйлаб 35 000 га яқин бола тиббий текширувдан ўтказилган.
А.Маматов, ЎзА