
ФОТОРЕПОРТАЖ
Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 18 сентябрдаги “Ислом тараққиёт банки ва ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси иштирокида “Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Нукус туманида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Буни “Дийқан арна” маҳалла фуқаролар йиғинида барпо этилаётган замонавий қишлоқ врачлик пункти мисолида ҳам кўриш мумкин.
Лойиҳа учун 3 миллиард 40 миллион сўм маблағ ажратилган бўлиб, қурилиш ишлари “Shóraxonqurilishmontaj” МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда.
[gallery-23908]
Ҳозирда бунёдкорлар иншоотнинг ички ички қисмини бўяш, пардозлаш, атрофни ободонлаштириш каби ишлар билан банд.
Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керак, 4 минг 300 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилувчи маҳаллада бундан аввал шифокорлик пункти йўқлиги боис, фуқаролар 10-12 километр масофа узоқликдаги тиббиёт марказига боришга мажбур эди.
Таъкидлаш керак, лойиҳа асосида туманда 8 та манзилда ижтимоий объектлар қурилиши белгиланган.
ЎзА фотомухбири
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ олган суратлар