10 август – Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлар куни

Мамлакатимиз йилдан-йилга тараққий этиб, фаровонлик сари юзланиб, дунё ҳамжамиятида ўз ўрни ва нуфузига эга бўлиб бормоқда. Амалга оширилаётган ислоҳотлар тўлқинида Фарғонага ҳам янги нафас, янги ҳаёт кириб келди. Бу йиллар вилоятимиз ва кўп миллатли аҳоли учун янги тараққиёт йиллари, ҳар соҳада туб бурилишлар даври бўлди. Қурилиш ва уй-жой тармоқларини жадал ривожлантириш, шаҳар ва қишлоқларни ободонлаштириш борасида эришилган натижалар яққол бўй кўрсатиб турибди.  

Соҳанинг ҳуқуқий ва моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, республикамизнинг барча ҳудудларида илғор технология ва ёндашувлар асосида фаолият юритадиган янги-янги қурилиш ташкилотлари пайдо бўлаётгани, қурилиш материаллари индустрияси юқори суръатлар билан ривожланаётгани, малакали етук кадрлар тайёрлаш тизими йўлга қўйилгани шундай деб айтишга асос беради.

Давлатимиз раҳбарининг Янги Ўзбекистонни қурилиш майдонига айлантиргани вилоятимизда ҳам ўзининг кутилган натижаларини кўрсатди. Бир пайтлар янги уйлар кам қурилган бўлса, ҳозир вилоятда бутун бошли шаҳарча барпо этишга эришилди. “Янги Ўзбекистон” массивларини барпо этишда “Бағдод тажрибаси” андоза қилиб олинди.

Аҳолини замонавий уй-жойлар билан таъминлаш борасида 2025 йилда вилоят бўйича жами 219 та 9900 хонадонли кўп қаватли уй-жой қурилиши олиб борилмоқда. Ҳозиргача 72 та 2872 хонадонли қўп қаватли уй фойдаланишга топширилди. Хусусун, Фарғона шаҳрида барпо этилаётган “Эко шаҳар” массивида жорий йилда 23 та қўп қаватли уй-жойлар қурилиши режалаштирилган бўлиб, уларнинг 3 таси фойдаланишга топширилди. Қолган объектларда қурилиш-монтаж ишлари жадал суръатда олиб борилмоқда.

Қўқон шаҳрининг “Азизтепа” маҳалла фуқаролар  йиғинида жойлашган  34,2 гектар ер майдонида  “Янги Ўзбекистон” массиви  барпо этилмоқда. Бу ерда 84 та кўп қаватли уй қурилиши режалаштирилган. Ҳозирда биринчи босқичида бунёд этилиши лозим бўлган 56 та тураржойда амалий ишлар бошланган.

Марғилон шаҳар “Наврўз”маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Янги Ўзбекистон” массивида ҳам қурилиш ишлари қизғин кетмоқда. Бу ерда бунёд этилаётган 10 та  756  хонадонли кўп қаватли уй  йилнинг тўртинчи чорагида фойдаланишга топширилади. Шунингдек, Фарғона туманидаги “Янги Ўзбекистон” массивида 11 та кўп қаватли уй қурилиши режалаштирилган бўлиб, айни кунгача уларнинг 3 таси қуриб битказилди.

Бундан ташқари, шаҳар ва туманларда маънан эскирган икки қаватли ва якки тартибдаги уй-жойлар ўрнида реновация асосида замонавий архитектура талабларига мос кўп хонадонли тураржой мажмуалари барпо этиш бўйича ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда. Жумладан, Марғилон шаҳар “Ипакчи” ҳамда ”Қиргули” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги 8 гектар ер майдонида мавжуд 241 та якки тартибдаги уй-жой ўрнига реновация лойиҳаси бўйича 36 та 7 кўп қаватли уй-жой қуриш режалаштирилган. Ҳозирда ҳудуддаги 68 та уй бузилиб, бунёдкорлик ишлари бошланди. 264 хонадонли 6 та турар жой фойдаланишга топширилди. Қолган шаҳар ва туманларда ҳам реновация асосида маънан эскирган уй-жойлар ўрнида кўп қаватли уйлар қурилиши мўлжалланмоқда.

Айни вақтда улкан қурилиш майдонига айланган Фарғонада қурувчиларимизнинг ўз касбига меҳри, бурчига садоқати, ғайрат-шижоати билан кўплаб ижтимоий объектларда ҳам бунёдкорлик ишлари жадал давом эттирилмоқда. Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида бир қатор ишлар амалга ошириляпти. Эътиборлиси, Марғилон шаҳар “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида Бурҳонидддин Марғиноний илмий-тадқиқот ва туризм мажмуаси барпо этилади. Ҳозир объектларда қурилиш-монтаж ишлари  давом этяпти. Шунингдек, Қува тумани Каркидон сув омбори атрофини туризм масканига айлантириш учун мастер режа асосида ишлар бошлаб юборилган. Туман ва шаҳарларнинг марказий қисмида туну кун ишлайдиган кўчалар танлаб олиниб, уларнинг жозибадорлигини ошириш чоралари кўрилмоқда.

Вилоятда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида энг чекка ва олис қишлоқ ва маҳаллаларда ҳам бунёдкорлик йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқларини яхшилаш, ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш, ободонлаштириш ҳамда аҳолининг кам таъминланган қатламлари, ёш оилалар учун арзон ва шинам уй-жойлар қуриш дастури изчил амалга оширилаётганини таъкидлаш лозим..  

Айтиш жоизки, жорий йилдаги режаларимиз бўйича Бағдод туманидаги Чўринди, Олтиариқ туманидаги Азимобод, Қўштепа туманидаги Ғиштмон шаҳарчалари бош лойиҳаси ҳамда Данғара туманидаги “Таптиқсарой”, “Доимобод”, “Чинобод”, Риштон тумандаги “Боғистон”, “Вохим”, Сўх туманидаги “Ҳушёр”, Бешариқ туманидаги “Чорбоқтўронғи”, Олтиариқ туманидаги “Қизилтепа”, Қўштепа туманидаги “Шомирза” маҳалла фуқаролар йиғинларининг шаҳарсозлик жиҳатдан ривожлантириш лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда.

Инвестиция дастури доирасида шу йили қиймати 866 миллиард сўм бўлган 107 та объект қурилиши режалаштирилган. Шундан 14 таси йилдан-йилга ўтувчи ва 93 та янгидан бошланувчи объектдир. Шу кунга 1 тадан тиббиёт, олий таълим, 2 тадан мактаб, ирригация, сел-тошқиндан ҳимоялаш иншоотлари, 4 та ичимлик ва оқова сув объектлари ишга туширилди. Шунингдек, 31 та умумтаълим мактаби, 13 та мактабгача таълим ташкилотида қиймати 296,3 миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

2025-2026 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ҳам жадал бормоқда. Вилоятимиздаги 156 та қўп қаватли турар жойда мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Бошқарув сервис компанияларининг 3 797 миллион сўм маблағлари ҳисобидан уйларнинг том, ертўла, фасад қисмлари, кириш йўлаклари, электр энергияси жиҳозлари, муҳандислик коммуникациялари ва тармоқлари таъмирланади, темир эшик ва кодли қулфлар ўрнатилади.

Бир сўз билан айтганда, яқин йиллар ичида бунёд этилган янги-янги турар жойлар, ишлаб чиқариш объектлари, йўл ва коммуникация тармоқлари, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масканлари вилоятимиз қиёфасини тубдан ўзгартириб, ҳаётимизнинг янада обод ва фаровон, файзли бўлишига хизмат қилмоқда.

Дарҳақиқат, халқ манфаатини ўйлаб мустаҳкам ва кўркам иморатлар қуриш, равон йўл ва кўприклар бунёд этиш дунёдаги энг савобли ва хайрли ишлардан биридир. Мана шундай эзгу фаолият олиб бораётган вилоятимиз бунёдкорлари қурилиш соҳаси ходимлари куни ва Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 34 йиллик байрамини муносиб меҳнат зафарлари ҳамда шоду хуррамлик билан кутиб олмоқдалар.  

Ҳакимжон ДОЛИМОВ,

Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари.

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бунёдкор Фарғона янгиланмоқда