English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Бунёдкор” академиясида йил якунлари муҳокама қилинди

Пойтахтимизда жойлашган “Бунёдкор” болалар ва ўсмирлар футбол академиясида йил якунлари бўйича раҳбарият ҳамда U-21, U-19, 1-лига ва академия жамоалари мураббийлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Унда жамоаларнинг мавсум давомидаги натижалари таҳлил қилинди ва кўрсаткичлар умумий ҳисобда ижобий баҳоланди. Ҳусусан, қайд этилган натижаларга кўра йил давомида ўтган чемпионатларда “Бунёдкор” U-21жамоаси — 2, U-19 ва 1-лигадаги жамоалари ўз ҳудудида 3-ўринни эгаллади.

Академия таркибидаги ёшлар жамоаларининг натижалари қуйидагича:

“Бунёдкор-2008” — Тошкент шаҳар Ёшлар лигаси: 1-ўрин; “Kapitalbank кубоги”: 2-ўрин;

“Бунёдкор-2009” — Тошкент шаҳар Премьер лигаси: 4-ўрин; ЎФА биринчилиги: 4-ўрин;

“Бунёдкор-2010” — Тошкент шаҳар Премьер лигаси: 1-ўрин; ЎФА биринчилиги: 3-ўрин;

“Бунёдкор-2011” — Тошкент шаҳар Премьер лигаси: 1-ўрин; ЎФА биринчилиги: 1-ўрин; Turan Cup (Туркий давлатларнинг етакчи академиялари ўртасида): 1-ўрин; “Quanchaо Cup-2025” халқаро турнири: 3-ўрин;

“Бунёдкор-2012” — Тошкент шаҳар Премьер лигаси: 1-ўрин; ЎФА биринчилиги: 3-ўрин;

“Бунёдкор-2013” — Тошкент шаҳар Премьер лигаси: 1-ўрин.

Йиғилишда мавсум давомида кузатилган муаммолар ва таклифлар атрофлича муҳокама қилинди. Шу билан бирга, тегишли мутахассисларга зарур вазифалар юкланди. Шунингдек, академиянинг 2026 йил учун таклиф ва режалари тақдимоти ўтказилиб, янги мавсумда амалга ошириладиган ишлар бўйича раҳбарият томонидан аниқ вазифалар ва мақсадлар белгилаб берилди.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА