Булоқбоши жамоаси ғолиб бўлди
Андижон вилояти Пахтаобод туманида "Сиз қонунни биласизми?" мавзусида “Заковат” интеллектуал танлови бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги ҳамда ижтимоий фанлар ойлиги доирасида Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси ташаббуси билан ўтказилган интеллектуал ўйинда умумтаълим мактабларининг ижтимоий фанлар ўқитувчиларидан тузилган 16 та туман ва шаҳар жамоаси иштирок этди.

Қизғин баҳслар остида ўтган танловнинг якуний натижаларига кўра, биринчи ўринни энг юқори балл жамғарган Булоқбоши тумани жамоаси эгаллади. Иккинчи ўрин Андижон ва Асака туманлари, 3-ўрин эса Пахтаобод, Шаҳриҳон туманлари ҳамда Хонобод шаҳри жамоаларига насиб этди.

Танловнинг ғолиб ва совриндорлари вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,
З. УМРЗОҚОВ (сурат),
ЎзА