Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 48-моддасида “Ҳар ким соғлиғини сақлаш ва малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга”, деб белгилаб қўйилган.

Сир эмас, соғлиқни сақлаш тизими муаммоларга тўла, ислоҳотга муҳтож соҳалардан бири. Иссиқ жон иситмасиз бўлмагани боис, аҳолидан энг кўп мурожаат тиббиётга йўналади.    

Ўзбекистонда тиббиётнинг ҳозирги аҳволи қай даражада? Аҳолига сифатли ва ўз вақтида тиббий хизматлар кўрсатишни таъминлаш мақсадида қандай чора-тадбирлар амалга оширилмоқда?  

Маълумотларга кўра, ўтган 2016 — 2022 йилларда давлат бюджетидан соғлиқни сақлаш тизими учун ажратилаётган маблағлар қарийб 4 баробар оширилган. Шифохоналар ва тез тиббий ёрдам пунктларини дори-дармон, тиббиёт буюмлари билан таъминлашга ажратилаётган маблағлар 12 баробарга кўпайган.  

Жорий йилда ҳудудларда 22 та оилавий поликлиника, 93 та оилавий шифокорлик пункти ва 394 та маҳалла тиббиёт пункти ташкил этилган.  

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, ўтган даврларда мураккаб операциялар асосан чет элларда амалга оширилган. Хусусан, бундан 8-9 йил олдин болалардаги юрак кардиожарроҳлик амалиётлари фақат Тошкент шаҳрида, Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида йилига 300 та болада бажарилган. Бу кўрсаткич кунига битта боладан тўғри келади. Бугунга келиб, 2,5 мингта юрак операцияси нафақат Тошкент шаҳрида, ҳатто вилоятлардаги тиббиёт муассасаларида ҳам ўтказилмоқда.  

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 27 январдаги “Юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, 2022 йилдан бошлаб, йилига бир марта 18 ёшдан 40 ёшгача бўлган аҳолининг саломатлик профилини баҳолаш, 40 ёшдан ошган аҳолини оилавий поликлиника ва тиббиёт бригадалари орқали йилига камида бир марта манзилли скрининг текширувларидан ўтказиш, юрак-қон томир касалликлари аниқланган беморларнинг ягона электрон реестрини юритиш ҳамда ушбу турдаги касалликлари мавжуд “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”да бўлган 200 мингдан зиёд аҳолига эналаприл (Enalapril) дори воситасини бепул тарқатиш ҳамда эҳтиёжга кўра, туман (шаҳар) шифохоналари лабораторияларини коагулометр ускунаси ҳамда зарур реактивлар билан тўлиқ таъминлаш йўлга қўйилган.  

Тегишли рўйхатга кўра, беморларга жами 520 та ташхис, 28 та диагностик текширув, 46 та лаборатор таҳлил, 235 турдаги дори воситаси, 27 та оператив даво ҳамда 76 та тиббий буюм давлат ҳисобидан бепул тақдим этилиши йўлга қўйилган.  

Беморларнинг оворагарчилигини камайтириш, коррупциянинг олдини олиш ҳамда ордер бериш жараёнида шаффофликни таъминлаш мақсадида имтиёзли ордерлар электрон тизимга ўтказилди.    

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясида ҳам ижтимоий соҳаларда бошланган ислоҳотларни изчил давом эттириш, аҳоли саломатлигини таъминлаш мақсадида тиббий ёрдамга муҳтож аҳолининг 70 фоиз мурожаатларини бирламчи бўғиннинг ўзида ҳал этишга эришиш, республикада гемодиализ ўрин жойлари билан беморларни тўлиқ қамраб олиш, болалар ўртасидаги ирсий касалликларни 2 баробарга қисқартириш ҳамда ҳар йили 55 ва ундан катта ёшдаги аҳолини 100 фоиз тиббий профилактик кўрикдан ўтказиш ва соғломлаштириш каби бир қанча устувор вазифалар белгилаб берилган.  

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугуннинг тиббиёти қай аҳволда?