Бугуннинг қаҳрамонлари: бир жамоада бирданига уч киши давлат мукофотига сазовор бўлди
Бир муассасадан бирданига уч кишининг давлатимизнинг юксак мукофотига сазовор бўлиши – кам учрайдиган катта воқеа.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони кўра коронавирус пандемиясига қарши курашга қўшган ҳиссаси учун Жиззах вилояти санитария эпидемиологик осойишталик марказининг уч нафар ходими давлатимизнинг орден ва медаллари билан тақдирланди.
Бир муассасадан бирданига уч кишининг давлатимизнинг юксак мукофотига сазовор бўлиши – кам учрайдиган катта воқеа. Бугун ушбу воқеа муносабати билан вилоят санитария эпидемиологик осойишталик марказида байрам бўлиши мумкин эди.
Аммо бундай бўлмади. Давлатимизнинг юксак мукофотлари: II даражали «Саломатлик» ордени билан тақдирланган эпидемиологик мониторинг ва профилактик тадбирларни ташкил этиш бўлими эпидемиолог врачи Замира Сарибаева, «Соғлом турмуш» медали соҳиблари бўлган вирусология лабораторияси кичик тиббий ходими Мамлакат Мамаюсупова, марказининг ўта хавфли юқумли касалликлар лабораторияси лаборанти Эркинжон Холмуратов танишларининг ҳам қутловларини қабул қилишмади.
Бу хушхабар тарқалган пайтда улар Президентнинг ушбу мукофотларни бериш ҳақидаги Фармонида қайд этилганидек, «...коронавирус пандемияси туфайли юзага келган мураккаб ва синовли кунларда ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйиб, мавжуд хатарларга қарши курашиш, инфекция кенг тарқалишининг олдини олиш, юртимизда санитар-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш» билан банд эдилар.
– Улар иш пайти қўл телефонларидан ҳам фойдалана олишмайди, табрикларингизни ўзимиз етказиб қўямиз, – деди мукофотланганларни телефонда табриклаб қўймоқчи эканлигимиз ҳақидаги илтимосимизга жавобан вилоят санитар-эпидемиологик осойишталик маркази раҳбари Мамарасул Умаров. –Ўзимиз ҳам қаҳрамонларимизни масофадан туриб табрикладик. Махсус ҳимоя либоси ниқоби ойнасида уларнинг чарақлаб турган кўзларида давлат мукофотидан хурсандликларини кўрдик. Вазиятни ҳамма тушуниб турибди. Пандемия босими ортаётир. Насиб этса, қутловларни ҳам, байрамларни ҳам карантиндан сўнг яхши кунларда ўтказаверамиз.
Уларни бугунги куннинг қаҳрамонлари деб айтишда хеч бир муболаға йўқ. Ахир мина майдонини тозалаётган сапёр қандай хатарни зиммасига олиб ишласа, бугун эпидемиолог врач Замира Сарибаева, микроскопда ҳар бир вирусни пайпаслаб кўраётган лаборант Эркинжон Холмуродов, кўринмайдиган зарранинг бирон нарсага илашиб ташқарига чиқиб кетмаслиги учун тозаликни сақлаётган кичик тиббий ходим Мамлакат Мамаюсупова ҳам шундай хатар билан ишлаётир.
– Минани зарарсизлантираётган аскарнинг хатоси ўз ҳаёти учун қанчалик хатарли бўлса, вирус билан ишлаётганларнинг бу балои офатни юқтириши, фақат ўз ҳаёти учун эмас, бошқаларга – оила аъзолари, яқинлари, ҳамкасблари учун ҳам шунчалик хавфли, – дейди II даражали «Саломатлик» ордени соҳибаси, марказнинг эпидемиологик мониторинг ва профилактик тадбирларни ташкил этиш бўлими эпидемиолог врачи Замира Сарибаева.

– Шунинг учун бизнинг ишимизда хато ҳарбийларникига қараганда ҳам қимматроққа тушади. Ҳамкасбларимиз бу катта масъулиятни зиммаларига олиб ишлашмоқда. Президентимиз бизнинг бу қийин меҳнатимизни, халқимиз саломатлигини ҳимоя қилишга қўшаётган ҳиссамизни ҳисобга олиб давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирлаганидан беҳад миннатдормиз. Менга ва ҳамкасбларимга берилган бу мукофотлар нафақат бизга, балки жамоамиз аъзоларининг меҳнатига берилган юксак баҳо ҳамдир. Биз давлатимизнинг шу юксак мукофотига муносиб меҳнат қилиб, касалликнинг тарқалиши олдини олишга бутун куч ва билимимизни сарфлаймиз.
Замира Сарибоева шифокорлик касбини тақдир деб билган кишилардан. Одамлар ҳаётини хавфли юқумли касалликлардан ҳимоя қилишдек масъулиятли ва оғир юмушни бажараётган бу аёл хавф-хатар билан нафақат ҳозирги коронавирус пандемияси даврида, бутун фаолияти давомида курашиб келмоқда.
У 1999 йилда Тошкент тиббиёт институтини битириб, меҳнат фаолиятини шу муассасада врач эпидемиолог бўлиб бошлаган эди. Мана ўттиз бир йилдан буён касбини эъзозлаб келаётган камтарин, аммо ишга ўта талабчан шифокор жамоада, эл-юрт орасида ҳурмат-эътибор топди. Тотув оиланинг бекаси, икки нафар фарзанднинг онаси бўлган Замира Жиззах шаҳрининг Жиззахлик маҳалласида ҳам ҳурмат қозонган.
«Соғлом турмуш» медали билан мукофотланган ўта хавфли юқумли касалликлар лабораторияси лаборанти ЭркинжонХолмуратов ҳам бугунги коронавирусга қарши курашнинг энг олдинги сафидаги жангчилардан бири. 1978 йилда тиббиёт билим юртини битиргандан буён шу лабораторияда фаолият кўрсатиб келаётган Эркинжон Холмуротов айни шу кунларда айниқса масъулиятни ишни бажараётир. Ўзининг соҳадаги катта тажрибаси, касбига катта масъулият билан қараши туфайли зиммасидаги масъулиятли вазифани муваффақиятли уддаламоқда.
Бу муассаса ишининг мураккаблиги, ўзига хослиги шундаки, ишда муваффақиятга эришиш ёки аксинча бирон хатолик юз бериши оддий хизматчининг фаолиятига ҳам кўп томонлама боғлиқ. Шунинг учун вирусологи лабораторияси фаррошлигини ҳар ким ҳам уддалайвермайди. Аммо Мамлакат Мамаюсупова бу ишни ўн йилдан буён аъло даражада бажариб келаётир. Шунинг учун опа давлатимиз юксак мукофоти – «Соғлом турмуш» медали билан мукофотлангани жамоада ҳам катта мамнунлик билан қаршиланди.
Президентимиз бугунги пандемия даврида шифокорларнинг халқимиз саломатлигини сақлашдаги меҳнатларини ҳар доим катта миннатдорчилик билан эътироф этиб келаётир. Уларнинг бир гуруҳи давлатимизнинг юксак мукофоти билан тақдирланиши шу миннатдорчиликнинг амалий ифодасидир.