“Бугунги талаба – эртанги стратегик лидер” турнирида кучлилар аниқланди
Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида “Бугунги талаба – эртанги стратегик лидер” шиори остида ўтказилган шахмат турнири талаба-ёшларга ўз иқтидоларини намойиш этиш имконини тақдим этди.
Мамлакатимизда фаолият юритаётган 50 дан ошиқ олий таълим муассасалари талабалари қатнашган турнирнинг финалида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети жамоаси 9 та тур якунларига кўра, ғолибликни қўлга киритди.

Жисмоний тарбия ва спорт университети жамоаси 9 та турнинг барчасида ғалабага эришиши ортидан турнирнинг бош соврини ҳамда 50 миллион сўм мукофот маблағи билан тақдирланди.
Мусобақада ғалабага бўлган кучли иродасини намойиш этган Самарқанд давлат педагогика институти жамоаси 8 та ғалаба билан 2-ўринни эгаллаб, 30 миллион сўм пул мукофотига сазовор бўлди.
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти жамоаси эса 3-ўринни қўлга киритиши асносида ташкилотчилар томонидан 20 миллион сўм мукофот эгасига айланди.
Т.Рўзиев,
ЎзА