2017 — 2021 йилларда мамлакатимизни ривожлантиришнинг 5 та устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида бугунгача давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон Президентининг 300 га яқин қонуни ҳамда 4 мингдан зиёд қарорлари қабул қилинди.

Хусусан, сўнгги беш йиллик ислоҳотлар натижасида мамлакатда Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг зарур ижтимоий-иқтисодий асослари яратилди.

ЎзМУ иқтисодиёт факультети, иқтисод фанлари доктори — Гулжаҳон Маҳмудова бу ҳақда кенгроқ тўхталиб ўтди.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/K2p0Xek8pW8" title="Бугунги қонун ва фармонлар нималарга хизмат қилмоқда?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

P/S: Иқтисод фанлари докторининг фикрига кўра, агар биз бошқарувнинг рақамли ва автоматлаштирилган тизимига ўтсак, биринчидан, бугунги кунда энг қиммат ресурс ҳисобланган инсонлар вақтини тежаган бўламиз.

“Бугун Ўзбекистонда аллақачон бу тизимга ўтилаётгани яхши самаралар бермоқда. Мисол учун, бугун бир қанча онлайн иловалар орқали қатор операцияларни амалга оширяпмиз. Коммунал тўловлари деймизми ёки бошқа тўлов тизимларини оладиган бўлсак, ҳаммасининг вазифаси инсон манфаатларига қаратилган. Яъни охирги пайтларда қабул қилинаётган қонуний, ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларда ҳар бир шахс ўзини топмоқда”, дейди яна у ,ЎзА мухбири билан суҳбатда.

М.Эшмирзаева, Д.Якубов (видео), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугунги қонун ва фармонлар нималарга хизмат қилмоқда? (+видео)