Бугундан бошлаб пенсиялар ва нафақалар ҳамда Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари миқдорлари 7 фоизга оширилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, бугундан, яъни 2026 йил 1 июлдан бошлаб пенсиялар ва нафақалар ҳамда Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари миқдорлари 7 фоизга оширилади.
Бунда:
а) ёшга доир энг кам пенсия миқдори - ойига 983 000 сўм;
ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори - ойига 1 083 000 сўм;
в) Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:
3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун - 386 000 сўм, 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун - 295 000 сўм;
оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча - 177 000 сўм;
оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун қўшимча - 118 000 сўм;
г) Ижтимоий реестрга киритилган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори 450 000 сўм этиб белгиланади.
2026 йил 1 июлдан бошлаб пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори - ойига 504 000 сўм;
2026 йил 1 сентябрдан бошлаб:
меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори - ойига 1 360 000 сўм;
базавий ҳисоблаш миқдори 440 000 сўм этиб белгиланди.
2026 йил 1 июлдан бошлаб фуқароларга тўланадиган бошқа пенсиялар ва нафақалар миқдорлари иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори - ойига 1 083 000 сўм;
меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа миқдори - ойига 1 083 000 сўм;
1941-1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолда - ойига 4 775 000 сўм;
белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (983 000 сўмдан) 1083 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари миқдори - ойига 1 083 000 сўм;
зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори - ойига 878 000 сўм;
иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда - ойига 878 000 сўм;
ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига бериладиган нафақа миқдори - ойига 878 000 сўм;
боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори - ойига 878 000 сўм этиб белгиланади ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун - 290 000 сўмдан қўшилади.
ЎзА