Бугун туғилган кун – Улуғбек Юсупов
Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги директори Улуғбек Юсупов 1985 йил 25 августда Тошкент шаҳрида туғилган.
Улуғбек Юсупов 2008 йил Тошкент ахборот технологиялари университетини (бакалавриат ва магистратура) тугатган.
Ўз фаолиятини “Ўзбектелеком” АК Тошкент шаҳар телефон тармоғи филиали Маркетингни ташкил этиш бўлими муҳандиси вазифасидан бошлаб, алоқа ва ахборотлаштириш, архив иши ва иш юритиш тизимларидаги вазифа ҳамда лавозимларда ишлаган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Электрон ҳукумат, телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари ахборот-таҳлил департаменти бош мутахассиси лавозимида фаолият олиб борган.
Улуғбек Юсупов 2019 йил март ойидан буён Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги директори лавозимида ишлаб келмоқда.
***
P/S: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшаётган инсонлар, давлат ва жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари ёдга олинади.
Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.
Телеграм: @UzA_pochta, @Ikrom_Avvalboyev
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37
Сайтимизни кузатиб боринг!