Бугун туғилган кун – Содиқжон Турдиев
Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Республика Бошқаруви раиси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари, Ўзбекистон Қаҳрамони, Олий Мажлис Сенати аъзоси, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раиси Содиқжон Турдиев 1952 йил 3 декабрда Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида туғилган.
У 1975 йилда Тошкент халқ хўжалиги институти (ҳозирги Тошкент давлат иқтисодиёт университети)ни тамомлаган. Содиқжон Турдиев меҳнат фаолияти давомида қатор давлат идораларида масъул лавозимларда ишлаган.
Хусусан, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши ижроия қўмитаси раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси раҳбари, Ўзбекистон Фермерлари Кенгаши раиси, Жалақудуқ тумани ҳокими вазифаларида самарали меҳнат қилган.
Содиқжон Турдиев 2012 йилда Ўзбекистон Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган.
* * *
PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари ёдга олинади.
Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.
Телеграм: @UzA_pochta; @muloqotpochta_bot
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru;
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37
Сайтимизни кузатиб боринг!