Бугун туғилган кун – Қўчқор Норқобил
“Инсон ва қонун” газетаси бош муҳаррири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Қўчқор Норқобил 1968 йил 5 мартда Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида туғилган.
У 1992 йил Тошкент давлат университетининг (ҳозирги ЎзМУ) журналистика факультетини тамомлади. Меҳнат фаолиятини “Туркистон” газетасида бошлаб, кейинчалик “Ўзбекистон овози”, “Халқ сўзи” газеталари ва “Саодат” журналида ишлади.
Шоир, ёзувчи, драматург Қўчқор Норқобилнинг “Кафтимдаги қизғалдоқ”, “Ҳосиятли дунё”, “Дераза рахидаги гул” шеърий китоблари, “Дарё ортидаги йиғи”, “Кулиб тур, азизим”, “Қуёшни ким уйғотади?..”, “Кўзларингни кўргани келдим”, “Афғон: 2 рота”, “Осмон остидаги сир”, “Биз жангдан қайтмадик...”, “Бу ерларда ҳаёт бошқача” номли насрий китоблари чоп этилган.
“Тақдир синовлари”, “Қуёшни сен уйғотасан”, “Нур сояда қолмайди”, “Омад биз томонда”, “Сув кўрмай этик ечма”, “Заминдан олис кетма”, “Дилдаги доғ”, “Ўз уйингдан бахт изла”, “Атиргуллар қисмати”, “Гул олмаган гўзаллар” каби драмалари Республикамиз ва вилоят театрларида саҳналаштирилган.
***
PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.
Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.
Телеграм: @UzA_pochta, @Ikrom_Avvalboyev
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37
Сайтимизни кузатиб боринг!