Бугун туғилган кун - Қаюм Хушбақов
Самарқанд вилояти Пахтачи тумани ҳокими Хушбақов Қаюм Норбекович 1973 йил 7 сентябрда Самарқанд вилояти Пахтачи туманида туғилган.
Қаюм Хушбақов 1995 йилда Самарқанд Қишлоқ хўжалиги институтини иқтисодчи-бухгалтер мутахассислиги бўйича муваффақиятли тугаллаб, Самарқанд саноат техникуми ёшлар иттифоқи қўмитаси котиби лавозимида иш бошлаган. У Самарқанд шаҳар Боғишамол туман молия бўлими ижтимоий таъминотни молиялаштириш ёки бўйича, Боғишамол тумани молия бўлими халқ хўжалигини молиялаштириш бўлимларида мудир вазифасида ишлаган. Сўнгра Самарқанд вилоятидаги назорат-тафтиш бошқармасида фаолият юритган.
2013–2015 йилгача эса Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Самарқанд вилоятидаги Назорат-тафтиш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, 2015-2016 йиллар оралиғида Самарқанд вилояти Назорат-тафтиш бошқармаси бошлиғи, 2016-2017 йилларда Самарқанд вилоят хокимлиги молия бошқармаси муҳтож оилалар ва фуқароларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдамларни тайинлаш ва тўлаш мониторингини амалга ошириш шўъбаси мудири вазифаларини бажарган.
Қаюм Хушбақов вилоят ҳокимлиги тизимида ўз фаолиятини давом эттириб, яна бир қанча масъул лавозимларда ишлаган. 2023 йилдан 2025 йилга қадар эса Самарқанд вилояти ҳокимлиги Ахборт-таҳлил гуруҳини бошқарган.
Қаюм Хушбақов 2025 йилнинг 26 февралида Пахтачи тумани ҳокими этиб тайинланган.
PS: Сайтимизда ташкил этилган «Бугун туғилган кун» лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.
Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.
Телеграм: @UzA_pochta