Бугун туғилган кун – Норқобил Жалил
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, “ХХI asr” газетаси бош муҳаррири Норқобил Жалил 1961 йил 3 ноябрда Қашқадарё вилояти Китоб туманида туғилган.
Норқобил Жалил Тошкент Давлат университетининг (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) ўзбек филологияси факультетини тугатган.
У журналистлик фаолиятини Ўзбекистон радиоси муҳаррирлигидан бошлаган. “Туркистон” газетаси бўлим мудири, “Савдогар” газетаси етакчи муҳаррири, “Ўзбекистон овози” газетасида бўлим мудири, бош муҳаррир ўринбосари, “Халқ сўзи” газетаси бўлим мудири, Ўзбекистон телевидениеси “Маънавият” бош муҳарририяти бўлим бошлиғи, Ўзбекистон МТРК “Юксалиш” студияси бош муҳаррири, “Ўзбекистон” давлат унитар корхонаси телерадиоканали бўлим бошлиғи, “Оила ва жамият” газетаси бош муҳаррири лавозимларида ишлаган.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Норқобил Жалилнинг “Соғинчнинг ранги”, “Қуёшга тик қараб бўлмас” каби китоблари чоп этилган.
***
PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари ёдга олинади.
Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.
Телеграм: @UzA_pochta, @muloqotofficial_bot
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37
Сайтимизни кузатиб боринг!