Бугун туғилган кун – Нодиржон Турсунов
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги бош директори Нодиржон Турсунов 1977 йил 21 май куни Тошкент шаҳрида туғилган.
Нодиржон Турсунов 2001 йилда Тошкент педиатрия тиббиёт институтини, 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. 300 яқин илмий мақола, дарслик, қўлланма, ихтиро ва рационализаторлик таклифлари муаллифи.
Н.Турсунов “Ўзбекистон белгиси”, “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси” ҳамда “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишонлари билан тақдирланган. Спорт тиббиёти соҳасида 2014 йилда Халқаро паралимпия қўмитаси спорт шифокори (IPC Medical Classifier Certificate) 2015 йилда эса Халқаро тоифадаги допинг назоратчи (IL Doping Control Oficcer) ҳисобланади. Ўз меҳнат фаолиятини 2001 йил Тошкент педиатрия тиббиёт институти травматология, ортопедия ва нейрохирургия кафедраси аспиранти сифатида бошлаган. Кейинчалик Тошкент шаҳар 14-сон болалар жарроҳлик шифохонаси шифокори травматолог-ортопеди, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Кадрлар билан ишлаш бошқармаси бош мутахассиси, Республика врачлик-жисмоний тарбия диспансери бош шифокори, Соғлиқни сақлаш вазирлиги спорт тиббиёти ва допинг-назорати бўйича бош консультанти, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти спорт тиббиёти, гастроэнтерология ва физиотерапия кафедраси доценти, Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциацияси терма жамоалари спорт шифокори, шифокор-классификатори, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети спорт тиббиёти ва даволовчи жисмоний тарбия кафедраси мудири сифатида ишлаган.
2016 йилдан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази доценти сифатида фаолият олиб борган ҳамда 2018 йил Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги бош директори лавозимига тайинланган.
***
P/S: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшаётган инсонлар, давлат ва жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.
Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.
Телеграм: @UzA_pochta
E-mail: pochta@uza.uz,uzauz@yandex.ru
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37
Сайтимизни кузатиб боринг!